КИМДАН ВАФО КУТДИК БИЗ_

КИМДАН ВАФО КУТДИК БИЗ?

Кимдан вафо кутдик биз шу ёлғончи дунёда?
Заҳри заққум ютдик биз шу ёлғончи дунёда!

Мижжа қоқмай алдайди турли рангда товланиб,
Кӯп алданиб ӯтдик биз шу ёлғончи дунёда!

Дил кӯз-ила қарасанг қараб кӯргил ярасанг,
Шодликни унутдик биз шу ёлғончи дунёда?!

Қӯлни узат қуёшга йетмай қолганда ошга,
Бу сирни кӯп битдик биз шу ёлғончи дунёда!

Қай гӯрлардан изладик шаддод “маликамизни?”
Кимга қулоқ тутдик биз шу ёлғончи дунёда?

Ёлғон, ёлғон, ёлғонлар ёявергач эълонлар,
Ӯзликни унутдик биз шу ёлғончи дунёда!

Кӯнгил совипти асли, Вожид, буткул борлиқдан,
Музлаб-музлаб қотдик биз шу ёлғончи дунёда!

( Vojidi Ashti )
13.10.2023

Share:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *